logo

+998 66 210 03 03

ЛОР-комбайн Euroclinic Otocompact Professional EVO

Бизнинг шифохонамизда барча беморларнинг биринчи кўриги отолоринголог (ЛОР) врачи тамонидан эндоскопик усул билан кўрилади. Такидлаш жойизки олдинги усулларда кўриш қийин ёки кўришни иложи йуқ бўлган азолар, видео эндоскопик усулда аниқ-тиниқ кўринади. Эндоскопга уланган видеокамера орқали фото ва видеосуратлар катталаштирилган холатда мониторга узатилади. Бугунги кунда эндоскопия оториноларингологияда диагностика ва даволашнинг олтин стандарти бўлиб, бошқа ҳеч қандай текширув ва даволашни у билан таққослаб бўлмайди.

Эндоскопик текшириш учун насадкалар қўлланилади - видеокамера ва ёруғлик узатилади, юпқа цилиндрсимон трубалар бўлиб, уларнинг диаметри 2,7 мм дан 4 мм гача. ЛОР органларининг ҳар бир алоҳида қисми учун турли узунликдаги ва қалинликдаги махсус насадкалар ишлаб чиқилган. Насадкаларни  кўпинча қаттиқғи ишлатилади, лекин агар керак бўлса, юмшоқ насадкалар ҳам ишлатилади.

ЛОР эндоскопияси пайтида ушбу насадкалар ёрдамида биз ЛОР органларининг барча анатомик  тузилмаларини, шу жумладан патологияни батафсил кўриб чиқишимиз мумкун.

Текширув давомида биз беморни экрандаги холатни кўрсатамиз ва даволашнинг дастлабки режаси ва тактикасини тушунтирамиз.

Анъанавий текширув усулида оториноларинголог ЛОР аъзоларини тулиқ текшириб, аниқ ташхис қуя олмайди. Шунинг учун ЛОР шифокорлари қушимча моддий харажатларни талаб қиладиган қушимча текширувларни қўллашади.

Отоларинголог амалиётида ЛОР эндоскопиясидан фойдаланиш нафақат текширувда, балки консерватив ва жарроҳлик даволашда ҳам самарали эканлиги юқорида айтилган эди. Булар кулокни ювиш, бурунни ювиш, тамокни ювиш, доривор моддаларнинг инсуфляцияси, гайморит ва турли хил синуситларни пункциясиз даволаш, кисилишлардан сакланиш, манипуляция, ва бошка операциялар. Бу ерда FESS хакида алохида такидлаш жойизки - ЛОР эндоскопияси, лазер жаррохлиги, родиохирургия, микродебредер ердамида, FESS функционал эндосинус жарохлиги ёрдамида утказилинади. Биз бу хакда яна мисолларда тухталамиз.

Маълумки, тўлиқ расмга эга бўлмасдан, хатосиз патологик нормалар ҳақида хулоса чиқариш деярли мумкин эмас.

Шифокорнинг эндоскопик текширувни тайинлаши, шубҳасиз, ташхиснинг тўлиқлиги сифатини яхшилайди ва ЛОР шифокор даволанишни тўғри белгилайди, бу яширин патология пайтида кераксиз курсатмаларни олдини олади, ва жарроҳлик амалийотидан қочилади. Бу сизга вақт ва пулни тежашга ёрдам беради.

Бугунги кунда INTRAMED клиникаcи ЛОР аъзолари патологияси бўлган беморларни Euroclinic Otocompact Professional EVO, ЛОР комбайни ёрдамида текшириб келмоқда.

Ушбу ЛОР комбайни ZEISS микроскопи, симсиз камера ва видео тизим билан бир қаторда инструментлар рўйхатини ҳам ўз ичига олади.